Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 5 нафар офицерга генерал унвонини берди
Мудофаа вазири, ички ишлар вазири ва ДХХ раисининг бир нафардан ўринбосарлари ҳамда икки қўмондонга генерал-майор унвони берилди. Шунингдек, Бош прокурор ўринбосарларидан бири ва Қорақалпоғистон прокурорига “III даражали давлат адлия маслаҳатчиси” махсус унвони топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни арафасида ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан бир гуруҳига янги унвонлар берди.
Тўрт нафар ҳарбий мулозим генерал-майор ҳарбий унвонини олди:
- мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович;
- Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Саидов Ойбек Озодович;
- Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондони полковник Шерматов Фарҳоджон Ортиқович;
- ДХХ раиси ўринбосари Мухторов Фаррух Шаҳобиддинович.



Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич генерал-майор махсус унвонини олди.
Бош прокурор ўринбосари Йўлдошев Эркин Тўрақулович ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Тожиев Эркабай Аминовичга “III даражали давлат адлия маслаҳатчиси” махсус унвони (генерал-майор унвонига тенг) топширилди.


Ҳарбий унвонларни Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев топширди.
Мавзуга оид

14:39 / 24.07.2025
Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди

13:27 / 23.07.2025
Ўзбекистон ДХХ раиси Афғонистон Разведка хизмати раиси ва ички ишлар вазири билан учрашди

09:27 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди

21:20 / 21.07.2025