Самарқанд вилоятидаги ЙТҲда 2 пиёда ҳалок бўлди
Самарқандда тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчаси олдида йўлни кесиб ўтиш учун турган пиёдаларни Damas уриб юборган.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Иштихон туманида Damas уриб юборган икки киши вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2023 йил 3 январ куни соат 22:30 ларда М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг Иштихон тумани ҳудудидан ўтган 51-километрида содир бўлган.
Damas машинаси тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчаси олдида йўлни кесиб ўтиш учун турган икки кишини уриб юборган.
Оқибатда оғир тан жароҳати олган иккала пиёда шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид

18:09
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

15:08 / 04.06.2025