Ердаги энг ноёб тошлар рейтинги тузилди
Мянма энг ноёб минералларнинг ватани ҳисобланади.
Қимматбаҳо тошлар ҳақида гап кетганда, албатта, олмослар ёдга тушади - бойлик рамзи бўлган нодир бриллиантларнинг издошлари.
Бироқ, табиатда минераллар ҳам мавжуд, улар билан таққослаганда олмосларни денгиз тошларига ўхшатиш мумкин. Масалан, кяутуит. Мянмада топилган бу кичик, оғирлиги атиги 1,61 карат, тўқ сариқ рангли кристалл фақат битта нусхада мавжуд. 2015 йилда у Халқаро минералогия ассоциацияси томонидан расман рўйхатга олинган.

Фото: Courtesy of the Natural History Museum of Los Angeles County
Оғирлиги 0,3 граммдан бир оз кўпроқ бўлган тошнинг нархини аниқлаш бефойда - битта нусхада бўлган бу минерал бебаҳо.
Иккинчи ўринда яна бир ноёб тош бўлиб, у ўз кашфиётчиси Артур Пейн номи билан аталган. Пейнит ҳам 1956 йилда Мянмада ҳам топилган. Британиялик минералог Артур Пейн иккита қизил кристалл сотиб олган, уларни ёқут деб ҳисоблаган. Фақат кейинроқ тошлар бутунлай ноёб нарса эканини билган. Узоқ вақт давомида дунёда атиги учта пейнит маълум бўлган, кейин яна бир нечтаси топилган. 2005 йилга келиб уларнинг сони 25 тага етган. Ҳозирда тошлар шахсий коллекцияларда ёки иккита музейда - Британия табиий тарих музейи ва Америка Геммологик институти музейида сақланмоқда.

Фото: Courtesy of the Natural History Museum of Los Angeles County
2006 йилда Мянмада яна бир пейнит кони топилган, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, ундаги тошлар сифати аввалроқ топилганларидан анча паст.
Мавзуга оид

20:02 / 18.04.2025
Таиланд Мянмада қулликдан озод этилган 7 минг кишини ватанига юборди

15:18 / 13.04.2025
Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

10:23 / 03.04.2025
Мянмадаги зилзила: 3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди

20:53 / 01.04.2025