Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан оёқ кийимларини энг кўп сотиб олаётган давлат маълум қилинди
Ўзбекистон 19 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган.

Фото: Shutterstock
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 19 та хорижий давлатларга қиймати 30,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 21,2 млн жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, оёқ кийимлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 618,3 минг жуфтга камайган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 9,2 млн жуфт.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Тожикистон – 5,3 млн жуфт;
- Қозоғистон – 5,3 млн жуфт;
- Афғонистон – 596 минг жуфт;
- Россия – 418 минг жуфт.
2022 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
- Андижон вилояти – 14,1 млн;
- Фарғона вилояти – 7,1 млн;
- Самарқанд вилояти – 6 млн;
- Тошкент вилояти – 1,1 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид

09:05 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025
Қирғизистонда Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташ чегаралар тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

19:04 / 18.07.2025