Норбоева Путиннинг топшириғига кўра Россия давлат мукофоти билан тақдирланди

Фото: Россия Федерация Кенгаши ахборот хизмати.
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева Россиянинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко топширди.
Самарқанд туманидаги сайёҳлик марказида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузги сессияси ўтказилмоқда. Сессиянинг 28 октябр куни ўтган сессиясида Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоевага Россия давлат мукофотини топширди. Норбоева Россия президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан Россиянинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Матвиенко Норбоевани Россиянинг азалий ва самимий дўсти деб атаб, Ўзбекистон Сенати раиси икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига катта ҳисса қўшганини таъкидлади. Матвиенко ҳамкасби Норбоева Ўзбекистон парламентининг юқори палатасига раҳбарлик қилган илк аёл эканига урғу бериб, президент Шавкат Мирзиёев унга катта ишонч билдиришидан хабардорлигини айтди.
Танзила Норбоева Россиянинг «Дўстлик» орденига муносиб кўрилганидан фахр туйганини таъкидлади.
Мавзуга оид

23:33 / 06.06.2025
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди

14:25 / 06.06.2025
Кремл: Украина билан музокаралар янги босқичи меморандумларни ўрганиб чиққандан сўнг келишилади

12:12 / 06.06.2025
Словакия депутатлар Россияга қарши санкциялар учун овоз бермасликка чақирди

09:30 / 06.06.2025