Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Буюк ипак йўли» метро бекатига иссиқлик қувурларидан сув сизиб чиқди
Айни кунларда «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Видеодан кадр
«Буюк ипак йўли» метро бекати юқори қисмидан ўтган иссиқлик қувурларига синов тариқасида сув юборилган.
«Тошкент метрополитени» ДУК хабарига кўра, бунинг оқибатида диаметри 400 миллиметрлик бўлган қувур ишдан чиқиб, «Буюк ипак йўли» бекатига сув сизиб ўтган.
Айни вақтда қувурларда сув тўхтатилган ва масъул ходимлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, поездлар доимий жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Мавзуга оид

10:44 / 30.07.2025
Тошкентда битта хонадон қарздорлиги сабаб бутун қават сувдан узиб қўйилди

11:18 / 28.07.2025
Яна 6 та метро бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади

08:27 / 28.07.2025
Эронда сув захиралари энг паст даражага тушиб кетди

14:33 / 21.07.2025