Тайланд ўзбекистонликлар учун мамлакатда визасиз юриш муддатини узайтирди
2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача мамлакатга виза олмасдан кириш ҳуқуқига эга хорижликлар учун визасиз юриш муддати ҳозирги 30 кундан 45 кунгача узайтирилди.

Фото: Getty Images
Тайланд ҳукумати мамлакат туризм бошқармасининг хорижлик туристларнинг қиролликда визасиз юриш муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.
19 агуст куни қабул қилинган қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача мамлакатга виза олмасдан кириш ҳуқуқига эга хорижликлар учун визасиз юриш муддати ҳозирги 30 кундан 45 кунгача узайтирилди.
Қиролликка келиши билан виза оладиган давлатлар, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун бу муддат 15 кундан 30 кунгача узайтирилди.
Тайландда ўтган йил бошида ҳам ана шундай амалиёт жорий этилган, мамлакатда визасиз юриш муддати 2021 йил январидан сентябригача 30 кундан 45 кунгача узайтирилганди.
Мавзуга оид

12:07 / 11.04.2025
Туризм соҳасида янги вазифалар белгиланди. Аввалги топшириқлар ижроси қониқарлими?

16:37 / 09.04.2025
Президент замонавий туризм маршрутларини ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди

15:48 / 09.04.2025
«Сайёҳлар йўллар аҳволидан норози» — мутасаддиларга «туризм ҳалқаси»га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ишларни бошлаш топширилди

20:55 / 31.03.2025