Сирдарёдаги портлаш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Кеча, 18 август куни Сирдарё вилояти Оқолтин туманида "Исузу" русумли автобусга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 6 нафар инсон вафот этиб, 15 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ҳодиса жойи бош прокурор биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев, Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда вилоят ва туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ходимлари иштирокида кўздан кечирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 262-моддаси (Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 18 август куни тахминан соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлганди.
Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган “Исузу” русумли автобус метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ балонлари бирида портлаш содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган.
Мавзуга оид

20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

17:06 / 17.04.2025
Сирдарёлик раҳбарлар ўзбек тили бўйича диктантда салбий натижа қайд этгани маълум бўлди

15:51 / 16.04.2025