Навоий вилоятида ҳароратнинг мутлақ максимал даражаси қайд этилди
Бугун, 29 июнь куни Навоий вилоятида ҳаво ҳароратининг мутлақ максимал даражаси қайд этилди.
Бу ҳақда «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 13:20 да Навоий вилоятидаги «Машиқудуқ» метеорология станциясида 47,1 даража иссиқ қайд этилган.
Ўзбекистонда барча йиллардаги метеорологик кузатувлар давомида энг юқори ҳарорат (48-49 даража иссиқ) Қизилқум чўлида (1983 йил июль) ва Термиз шаҳри ҳудудида (1914 йил июнь-июль) қайд этилган.
Тошкент шаҳрида эса мутлақ максимал ҳарорат 44,6 даража иссиққа тенг бўлган. Бу ҳарорат 1997 йил 18 июлда қайд этилган.
Мавзуга оид

18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади

12:01 / 24.03.2025
Ҳароратнинг кескин ўзгариши бўғимларга қандай таъсир қилиши айтилди

09:47 / 17.03.2025
Абдуқаҳҳор Муллажонов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди

09:51 / 09.03.2025