Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиб, ёмғир ёғишидан огоҳлантирди
Тошкент шаҳрида 19 июн куни кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 19 июн куни кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Ҳокимлик аҳолидан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймасликни сўраган.
«Ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

13:35 / 06.06.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:30 / 13.04.2025