Нодира Умарова Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати
Нодира Умарова Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Нодира Умарова 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат педагогика институти ва президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси (ҳозирги Давлат бошқаруви академияси)ни тамомлаган.
Қайд этилишича, у 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ директори бўлиб ишлаган.
Бундан аввал барча давлат органларида раҳбарларнинг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид

21:02 / 19.06.2025
11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган педофил узоқ муддатга қамалди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

20:22 / 18.06.2025
Қўйлиқ бозорида бўғма илонларни ноқонуний сотаётганлар жазоланди

14:12 / 14.06.2025