Зебинисо Раҳмонова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги тузилмасида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Вилоят ҳокими қарори билан Зебинисо Раҳмонова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Зебинисо Раҳмонова 1969 йил Самарқанд вилоятида туғилган, 1991 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
З. Раҳмонова биология фанлари номзоди, доцент. У Самарқанд давлат университетининг педагогика факультети декани лавозимида ишлаган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 18 майдаги буйруғи билан Самарқанд давлат университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг ҳозирги вақтда 9 нафар ўринбосари бор.
Улар:
- Жамшид Ўроқов – вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи;
- Акмал Шукуров – вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
- Ойбек Хўжаев – вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
- Феруз Обилов – вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;
- Рустам Қобилов – вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи;
- Хуршид Очилов – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
- Дилшод Маматқулов – вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;
- Исроил Жабборов – вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;
- Жамшид Ҳайдаров – вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари.
Мавзуга оид

17:32 / 31.05.2025
Самарқандда автомобилларда дрифт қилган хорижликлар узр сўради

13:55 / 29.05.2025
Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашини эълон қилди

23:47 / 28.05.2025
Италия бош вазири Регистон ансамбли ва «Боқий шаҳар» мажмуаси билан танишди — фото

21:02 / 28.05.2025