Андижондаги портлашда чет эл фуқароси ҳалок бўлган

Фото: KUN.UZ
Шаҳрихон туманидаги хусусий шифохонада газ портлаши оқибатида Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, портлаш оқибатида 56 ёшли Қирғизистон фуқароси Р.Н. (аёл) ҳалок бўлган. Унинг жасади яқин қариндошлари томонидан Қирғизистонга етказилган.
11 февраль куни соат 11:30 да «Зитерия» МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани, бунинг оқибатида 1 киши вафот этгани ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олганлиги хабар қилинган эди.
Ҳозирда мазкур хусусий диагностика ва даволаш масканида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

17:40 / 24.04.2025
Андижонда зилзила юз берди

13:48 / 23.04.2025
Владимир областидаги ҳарбий базада портлаш. Асосий маълумотлар

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

20:21 / 16.04.2025