Перевалда "Epica" хандаққа тушиб кетди
Бугун, соат 09:30 ларда “Қамчиқ” довонининг 252 км да “Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “Epica” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетган.
ФВВ Ахборот хизмати хабар беришича, воқеа жойига “Қамчиқ” МҚЁҚБ қутқарувчилари, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари етиб келишган.
Қутқарувчилар махсус техник асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни хандақдан чиқариб олишган.
Ҳодиса оқибатида хеч ким жабрланмаган.
Мавзуга оид

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

13:49 / 02.04.2025
Қамчиқда Hyundai минивэни хандаққа қулади

21:37 / 07.03.2025
Тошкент ва Андижон шаҳарлари ўртасида қўшимча темирйўл қатнови ташкил этилди

20:38 / 07.03.2025