Ўзбекистондаги боғчаларда қатор карантин чекловлари ўрнатилди
Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Фото: Fotolia
Қайд этилишича, республикага коронавируснинг омикрон штамми кириб келганидан сўнг маълум чекловлар ўрнатилди.
Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларида COVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади.
Билдирилишича, давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади.
Ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЗР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим).
Йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видео-конференц-алоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади.
Мазкур чекловларнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

12:08 / 24.03.2025
Нуротада боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

21:51 / 13.03.2025
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

13:35 / 21.01.2025