Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Афғонистондаги воқеалар бўйича илк марта фикр билдирди
Путиннинг фикрича, ҳозирда асосий вазифа террорчиларнинг қўшни мамлакатларга, хусусан, қочқинлар кўринишида кириб келишига йўл қўймасликдир.

Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашуви чоғида «Толибон» Афғонистонни назорат қилаётгани ҳақида фикр билдирди.
«Бу мавжуд воқелик ва айнан мана шу воқеликдан келиб чиқиш керак», деди у.
Унинг фикрича, ҳозирда асосий вазифа террорчиларнинг қўшни мамлакатларга хусусан, қочқинлар кўринишида кириб келишига йўл қўймасликдир.
Россия президенти, шунингдек, толиблар жанговар ҳаракатлар тугагани ҳақида эълон қилишгани, аҳоли ва хориж фуқаролари хавфсизлигига кафолат беришганини қайд этди. Путин улар ўз мажбуриятларини бажаришларига умид билдирди. Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият ва БМТ Хавфсизлик кенгаши бу жараённи назорат қилиши лозим.
Путин «бегона қадриятларни сингдиришга қаратилган масъулиятсиз сиёсат»ни ва тарихий, диний, миллий хусусиятларни ҳисобга олмасдан «бошқа мамлакатларда бегона намуналар бўйича демкоратия қуришга уриниш»ни бас қилишга чақирди.
Россия президенти Афғонистонга бегона қадриятларни олиб кириш самарасиз бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай тажрибалар фақатгина давлатнинг парчаланишига олиб келади.
Мавзуга оид

09:45 / 02.08.2025
Путин суд қарорисиз россияликларнинг ҳисобрақамини блоклашга рухсат берди

07:31 / 02.08.2025
Путин экстремистик материалларни қидирганлик учун жарима жорий қилди

20:34 / 01.08.2025
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди

20:07 / 01.08.2025