Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
120 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

“Водил-Марғилон” йўналишида “Портер” автомашинасида 120 миллион сўмлик қўлқоплар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотлар асосида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида “Водил-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Портер” русумли автомашина кузатувга олиниб Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилган. Шунда унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 120 миллион сўмлик жами 48 000 дона қурилиш қўлқопи борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, “Чуст-Бувайда” йўналишида 404 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

16:05 / 23.07.2025
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

12:29 / 18.07.2025
Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори ушланди

19:31 / 15.07.2025