Жаҳон | 22:25 / 30.06.2021
12052
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг «ҳиндча» штаммида антитаналардан қочиш хусусияти аниқланди

Коронавируснинг «ҳиндча» штаммида янги хусусият – унинг инсон организмида антитаналардан «қоча олиш» қобилияти аниқланди. Бу ҳақда АҚШдаги Жорж Мейсон университети тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова маълум қилди.

Фото: Adnan Abidi/Reuters

«Ҳужайра зарарланганда вирус уни ёриб, ташқарига чиқади. Бу ҳолатда вирусга антитаналар ҳужум қилиб, уни бартараф этади. Бироқ синцития ҳосил қила олувчи вируслар мавжуд. Яъни бу вируслар ҳужайрани ёрмай, унда бошқа ҳужайраларга ўтиш учун ён томондан йўллар ҳосил қилади. Агар вирус шундай йўл тутса, антитаналар уни умуман кўрмайди», деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Баранованинг айтишича, антитаналардан бундай қоча олиш кучлироқ инфекцион жараёнга олиб келади ва бу касаллик ривожланиши тезлигини оширади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, синцития фақат «ҳиндча» штамм учун хос эмас. Бундай хусусиятга эга респиратор-синцитиал вирус мавжуд бўлиб, у ўпкани зарарлайди. Бу инфекция чақалоқлар учун жуда хавфли ҳисобланади.

Мавзуга оид