Жаҳон | 12:52 / 23.06.2021
4285
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 179 миллиондан ошди

Вирус тарқалиши бошланганидан буён вафот этганлар сони 3 млн 882 минг 700 нафардан ошган.

Дунё бўйича қайд этилган коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 179 млн 171 минг 152тани ташкил этмоқда, деб хабар берди Жонс Ҳопкинс университети.

Вирус тарқалиши бошланганидан буён вафот этганлар сони 3 млн 882 минг 700 нафардан ошган.

АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда касаллик юқтириш ҳолатлари сони 15 миллиондан ортиқни ташкил қилмоқда.

Касаллик юқтиришлар ва ўлимлар сони бўйича АҚШ етакчи бўлиб турибди. Мамлакатда COVID-19 юқтирганлар сони 33,5 млн нафардан ортиқ, вафот этганлар сони 602,4 минг нафардан ошган.

Ҳиндистонда касалликка чалинганлар сони 30 млн 28 мингдан ошган, 390 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Бразилияда пандемия бошланганидан буён 18 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 504,7 минг киши вафот этган.

Мавзуга оид