Ҳиндистонда «қора моғор» эпидемияси эълон қилинди
Ражастонда «қора моғор»га чалинган 100га яқин бемор бўлиб, уларни даволаш учун Савай Ман Сингх шифохонасида алоҳида бўлим ҳозирланган.

Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг Ражастон ва Теланган штатларида «қора моғор» деб аталувчи мукормикоз касаллиги эпидемияси эълон қилинди, деб хабар бермоқда REGNUM.
Эпидемия тўғрисида дастлаб Ражастон штатида эълон қилинди. Бу ҳақдаги хабарномани штат соғлиқни сақлаш вазири Ахил Аророй имзолаган.
Ражастонда «қора моғор»га чалинган 100га яқин бемор бўлиб, уларни даволаш учун Савай Ман Сингх шифохонасида алоҳида бўлим ҳозирланган.
Қайд этилишича, Ражастонда мукормикозга чалинганлар сони коронавирус сабабли ўсишда давом этмоқда. Бу касаллик коронавируснинг ножўя таъсири сифатида келиб чиқмоқда.
Ражастон ортидан Теланган штати соғлиқни сақлаш вазири Сриниваса Рао ҳам «қора моғор» эпидемияга айланганини эълон қилди.
Ҳиндистонда «қора моғор» касаллиги май ойи бошида қайд этилганди. Мукормикоз кўпинча коронавирусдан яқинда соғайганларда аниқланмоқда.
Аввалроқ Россияда COVID-19 беморларида хавфли "қора моғор" касаллигини юқтириш ҳолатлари қайд этилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

16:11 / 17.04.2025
Ҳиндистонда ўзбек тили мутахассислиги бакалавриат дастурига киритилиши мумкин

09:55 / 17.04.2025
Уруш туфайли Россия қурол экспортини камайтирди. Унинг жаҳон бозоридаги ўрнини Ҳиндистон эгалламоқда

08:32 / 17.04.2025
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди

19:23 / 14.04.2025