Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улуғнор туманига прокурор ҳоким бўлди
Андижон вилоятининг Улуғнор тумани прокурори шу туманнинг янги ҳокими сифатида иш бошлади.
Бугун, 20 апрел куни Улуғнор туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этиб, маъруза қилди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокими Муҳаммадисломиддин Аҳмаджонов номзодини Улуғнор тумани ҳокими лавозимига тавсия қилган, номзод очиқ овоз бериш йўли билан ҳокимликка тасдиқланган.
Муҳаммадисломиддин Муҳаммадсобирович Аҳмаджонов 1979 йил Шаҳрихон туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини тамомлаган.
Фаолиятини Тошкент шаҳар ҳокимлиги Адлия бошқармаси катта назоратчиси лавозимидан бошлаган. Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани прокурори лавозимларида ишлаган.
У 2020 йилдан буён Улуғнор тумани прокурори вазифасида фаолият юритаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғнор туманининг собиқ ҳокими Дониёр Махсудов 16 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселекторда ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун ишдан олинган эди.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025