Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятининг икки ҳудудида прокурор ўзгарди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарё вилояти прокуратура тизимида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Шерзод Эргашевич Ортиқбоев Гулистон шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.
Шерзод Ортиқбоев Сирдарё вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Маълумот учун, шу вақтга қадар Баҳодир Умаров Гулистон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.
Ўз навбатида, Акмалхон Эркинович Мадиев Сайхунобод туман прокурори лавозимига тайинланди.
Акмалхон Мадиев Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид

20:58 / 09.07.2025
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

09:14 / 18.06.2025
“Айбсиз бўлса, нега яшириниб юрибди?” – Фарғона вилояти ИИБ ресторанга уюштирилган “маска-шоу”га изоҳ берди

19:26 / 17.06.2025
Ресторандаги “маска-шоу”: Фарғонанинг амалдорлари у ерда нима қиляпти?

10:00 / 14.05.2025