«Тегишли таклифлар тайёрланган» – ЙҲХББ фаралар масаласида изоҳ берди
2021 йилдан бошлаб, сутканинг ҳар қандай вақтида яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар жаримага тортилиши маълум қилинганди.

ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 138-бандида “Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги белгиланган.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 460-сон қарори 2-бандида 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилган.
Ушбу масала юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ўз фикр мулоҳазалари мавжуд бўлиб, тегишли таклифлар тайёрланган ва ушбу йўналишда чора-тадбирлар белгиланмоқда, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид

16:42 / 29.05.2025
UzAuto Motors Malibu сотувини очганидан бир соат ўтмай шартномалар тугаб қолди

18:54 / 28.05.2025
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

16:35 / 23.05.2025