Абдулазиз Комилов Корея Республикаси бош вазири билан учрашди
2020 йил 26 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Сеул шаҳрига келган Марказий Осиё давлатлари делегациялари раҳбарлари таркибида Корея Республикаси бош вазири Чон Се Гюн билан учрашди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон ТИВ раҳбари икки мамлакат етакчилари ўртасидаги дўстлик ва ишончга асосланган муносабатлар «алоҳида стратегик шериклик» характерига эга давлатлараро ҳамкорликнинг асоси ҳисобланишини қайд этган.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг фаоллашгани таъкидланди. Ўзбекистонда ташкил этилган қўшма корхоналар сони сўнгги йилларда икки бараварга ошди.
Фан, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиётни рақамлаштириш ва «яшил» технологияларни жорий қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика жабҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Коронавирус инфекцияси ва бошқа замонавий эпидемиологик таҳдидларга қарши курашиш учун мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

18:24 / 31.05.2025
«Кимгадир ёқадими-ёқмайдими, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда давом этамиз» — Абдулазиз Комилов

13:47 / 31.05.2025
«Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди» — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёда 2016 йилгача бўлган муҳит ҳақида

11:53 / 14.04.2025