Пандемияга қарши курашда бурилиш ясаши мумкин бўлган ой маълум қилинди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият 2021 йил март ойида тубдан ўзгаришига умид билдирмоқда. Бу ҳақда ЖССТ бош директори маслаҳатчиси Брюс Эйлвард Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 73-сессиясида айтиб ўтди.

Фото: Reuters
“Мартга келиб ҳозирда бутун дунё бўйлаб олиб борилаётган ишнинг натижаси сифатида пандемия билан боғлиқ жорий вазиятни тубдан ўзгартирадиган вазиятга келишимиз мумкин”, деб таъкидлаб ўтган Эйлвард.
Унинг таъкидлашича, бу вақтга келиб коронавирусга қарши кураш учун зарур бўлган барча ресурслар, жумладан инфекцияни даволашда қўлланаётган дексаметазон, ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари, шахсий ҳимоя воситалари етарлича миқдорда бўлади. Бироқ ЖССТ бу вақтгача пайдо бўлишини кутаётган асосий нарса вакцина ҳисобланади.
Бундан ташқари, ЖССТ 2021 йил мартида коронавирусни мустақил аниқлаш учун тестлар пайдо бўлишини кутмоқда.
Мавзуга оид

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

10:41 / 13.03.2025
Германия разведкаси: COVID-19 пандемияси Хитойдаги сизиб чиқиш сабабли юзага келган

15:37 / 21.02.2025
Хитойда кўршапалаклар орасида янги коронавирус аниқланди

19:01 / 20.02.2025