Ҳиндистонда шифокорлар иш ташлаш эълон қилишди
Ҳиндистон шифокорлари маошлари тўланмаётгани сабабли 23 октябрдан муддатсиз иш ташлаш эълон қилишди. Ҳиндистон шифокорлар миллий уюшмаси уларни қўллаб-қувватламоқда.

Фото: Reuters
Anadolu ахборот агентлигининг хабар беришича, уюшма мамлакат бош вазири Нарендра Модига коронавирусга чалинганларни даволашда иштирок этаётган тиббий ходимларга компенсациялар тўланиши талаби билан очиқ мактуб йўллаган.
“Ушбу эпидемия вақтида қаҳрамонлар ва жасур жангчилар каби кўкларга кўтарилган шифокорлар бундай оғир вақтда ҳаттоки маошидан ҳам маҳрум бўлганини кўриш аянчли”, – деб ёзилган мактубда.
Уюшма фикрича, бундай ҳолат шифокорлар учун жуда ҳақоратли ҳисобланади.
Ҳиндистон ҳозирда коронавирусдан энг кўп азият чеккан давлатлар қаторига киради. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 8 млнга етган, сўнгги суткада касалланиш ҳолатлари сони 43 мингдан кўпроқни ташкил қилган.
Мавзуга оид

16:51 / 07.06.2025
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди

17:07 / 06.06.2025
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди

13:35 / 06.06.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

22:12 / 05.06.2025