Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик университет магистратурасига кириш тестлари натижалари эълон қилинди
Давлат тест маркази Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кириш тест синовлари натижаларини эълон қилди.

Тест топширганлар тўплаган балларини tsul.dtm.uz/magistr саҳифаси орқали кўриш мумкин.
Синовлар 19 сентябр куни ўтказилган эди. Жорий йилда ТДЮУ магистратура босқичига 2 789 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, уларнинг 150 нафардан зиёди ўқишга қабул қилинади.
Бу сафарги кириш имтиҳонлари фақатгина тест синовларидан иборат бўлиб, илк марта ДТМ томонидан ўтказилди.
Қабул қуйидаги 8та йўналиш бўйича тўлов-контракт асосида амалга оширилди:
- давлат бошқаруви ҳуқуқи
- жиноят қонунчилигини қўллаш назарияси ва амалиёти
- бизнес ҳуқуқи
- адвокатлик фаолияти
- халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш
- меҳнат ҳуқуқи
- интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи
- спорт ҳуқуқи
Мавзуга оид

21:59 / 07.07.2025
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди

10:48 / 19.06.2025
Юридик лицейлар битирувчиларини ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади

23:18 / 10.05.2025