Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода трактор тиркамаси зовурга ағдарилди. Икки киши воқеа жойида вафот этди
Ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 12 май куни соат 13:10ларда Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, Сарой қишлоғида фожиа юз берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 1975 й.т. О.И. “МТЗ-80” русумли трактори билан “Нормурод Ниёз” фермер хўжалиги дала ҳудудида, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда, ёмғир ёғиб, ҳудуд лой бўлганлиги сабабли трактор тиркамаси сирпаниб, зовурга ағдарилган.

Натижада, тиркама устида бўлган фуқаролар, 1987 й.т. Ш.П. (аёл), 1986 й.т. О.И. (аёл) воқеа жойида вафот этиб, 1982 й.т. Ф.Ж. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:42 / 21.06.2025
Мисрда Ўзбекистон технологиялари асосида трактор ишлаб чиқарилади

12:06 / 11.02.2025
Хонадонида шер боласини ноқонуний сақлаб келган фуқаро аниқланди

15:14 / 11.06.2024
Валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

11:49 / 24.05.2024