Ўзбекистон | 14:31 / 16.04.2020
17638
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда

Коронавирус пандемияси шароитида дунёнинг кўплаб авиакомпанияларининг йўловчи ташиш хизматлари қисқарди ёки бутунлай тўхтатилди. 

Фото : KUN.UZ

Натижада, улар йўловчи ташувчи самолётларни юк ташувчи сифатида қайта жиҳозламоқдалар. Хусусан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси ҳам борт рақами UK-67003 бўлган Boeing 767-33P(ER) йўловчи самолётини юк ташишга мослаштириш мақсадида қайта жиҳозлаш ишларини ўтказяпти. Техник мутахассислар салондаги йўловчи ўриндиқлари ва тўсиқларни олиб ташлаб, махсус алюмин пол қопламасини ўрнатишмоқда. 

Маълумот ўрнида, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси Airbus A300-600F  ва 2та Boeing 767-300BCF юк ташувчи самолётларига эга.

Мавзуга оид