Жаҳон | 22:53 / 15.03.2020
10817
1 дақиқада ўқилади

Исроил бош вазири коронавирусга тест топширди 

Исроил бош вазири вазифасини бажараётган Биньямин Нетаньяху коронавирусга тест топширди. Тест натижалари ҳали номаълум.

Фото: Reuters

Бу ҳақда Исроил ҳукумати девонхонаси бошлиғи маълум қилди.

“Бош вазир девонхонаси бошлиғининг хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари кўрсатмаларига мувофиқ, ҳукумат бошлиғи Нетаньяхунинг яқин атрофидагилардан ва унинг ўзидан коронавирусга стандарт тестлар олинди”, дейилган хабарда.

Тест натижалари қачон маълум бўлишига аниқлик киритилмаган.

15 март ҳолатига кўра, Исроилда коронавирусга чалинганлар сони 200 нафарга етган. 

Мавзуга оид