АҚШ Эрон зарбаси вақтида 11 ҳарбийси жабрланганини тан олди

Фото: REUTERS/John Davison
АҚШнинг марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон томонидан Ироқдаги базалар ўққа тутилганда 11 америкалик ҳарбий жабрланганини тасдиқлади.
Аввалроқ Defense One нашри АҚШдаги ҳарбий манбаларга таяниб, 8 январда эронлик ҳарбийлар томонидан ўққа тутиш вақтида 11 америкалик жабрлангани, уларда мия чайқалиши жароҳати бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Таъкидланишича, ҳарбийлар Кувайт ва Германиянинг Ландштулидаги госпиталларга даволаниш учун эвакуация қилинган.
“Бу ҳарбийлар хизматга яроқли деб топилгандан кейин Ироққа қайтишлари кутилмоқда”, деб айтган CENTCOM вакили капитан Билл Эрбан.
Эрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан 8 январда АҚШнинг Ироқдаги иккита базасини ракетадан ўққа тутганди. Ҳужумдан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп ва Пентагон америкалик ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади

16:03 / 07.06.2025