Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Банкротлик тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилди
«Банкротлик тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.
Кредиторлар йиғилишида кредиторлар томонидан овоз беришда гуруҳларга бўлиш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозлари алоҳида инобатга олиш амалиёти жорий этилди. Шунингдек, эндиликда келишув битими банкротлик таомили деб ҳисобланмайди. Қарздор ва кредиторлар иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузишга ҳақли.
Қонунга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш муддати 1 ой этиб белгиланди (ҳозирга қадар бу муддат 2 ой эди).
Шу билан бирга, эндиликда суд санацияси кўпи билан 24 ой муддатга жорий этилади (ҳозирга қадар 24 ой жорий этилиб, иқтисодий суд томонидан кўпи билан 6 ойга узайтирилиши мумкин эди). Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътибордан кучга киради.
Мавзуга оид

12:30 / 22.07.2025
Netflix’да норозилик, шаҳар банкротлиги ва Брунейни бой қилган компания – 22 июл бизнес тарихида

13:02 / 12.07.2025
Тошкентда сотилган машиналарни фуқаролар номига ўтказмай, МЧЖни банкротликка олиб келганлар ушланди

08:42 / 23.07.2024
Тошкентда МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди

09:20 / 29.06.2024