Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик ўсмир Siri овозли ёрдамчиси туфайли тирик қолди
Америкалик 18 ёшли ўсмир машинани бошқараётганда йўлдан чиқиб кетиб, дарёга тушиб кетгач, iPhone’ида ўрнатилган Siri овозли ёрдамчиси кўмагида тирик қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар қилган.

Маълумотларга кўра, воқеа Айова штатидаги Мейсон-Сити шаҳри яқинида юз берган. Гаэль Сальседо исмли ўсмир ўз жипида коллежга кетаётганда, машина яхвонлик оқибатида йўлдан сирпаниб чиқиб кетиб, дарёга тушиб кетган. Дарёдаги сув музлаган бўлган, бироқ машина уни ёриб, чўка бошлаган.
Ўсмирнинг айтишича, у саросимада iPhone’ини топа олмагач, Siri ёрдамчисига “Siri, 911 ни тер” (АҚШда фавқулодда хизматлар телефон рақами) деб бақирган. Шунда ёрдамчи фаоллашиб, товушли сигнал берган ва ўсмир бунинг эвазига телефонини топа олган.
Воқеа жойига АҚШда қутқарувчилар вазифасини ҳам бажарувчи ўт ўчирувчилар етиб келишган ва ўсмирни машина ичидан чиқариб олишган. Йигит карахт ҳолда шифохонага етказилган, бироқ 2 соат ўтгач уйига жавоб берилган.
Мавзуга оид

16:05 / 23.07.2025
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди

21:38 / 22.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025