Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда фойда солиғи ставкаси оширилиши кутиляпти

Фото: Shutterstock
2020 йилда фойда солиғи ставкаси оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Фуқаролар учун бюджет 2020» лойиҳасида айтилган.
Ҳозирги кунда ставка 12 фоизни ташкил этади, келаси йилдан эса уни 15 фоизгача кўтариш мўлжалланмоқда. Тижорат банклари учун солиқ ставкалари ҳамда цемент (клинкер) ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи, шунингдек, асосий фаолият тури мобил алоқа хизматлари кўрсатишдан иборат бўлган юридик шахслар учун солиқ ставкалари 20 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.
Бюджет лойиҳаси айтилишича, Беларусда фойда солиғи ставкаси 18 фоизни ташкил этади. Қозоғистонда - 20 фоиз, Россияда - 20 фоиз, Тожикистонда - 23 фоиз, Қирғизистонда - 10 фоиз, Грузияда - 15 фоиз.
Инвестор фойдасига умумий солиқ юки эса Беларусда - 28,7 фоиз, Грузияда - 19,3 фоиз, Қозоғистонда - 24 фоиз, Қирғизистонда - 10 фоиз, Россияда - 30,4 фоиз, Тожикистонда - 32,2 фоиз, Ўзбекистонда (2019 йил) - 16,4 фоиз ва 2020 йилда - 19,3 фоиз.
Мавзуга оид

10:20 / 24.07.2025
Олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

21:59 / 23.07.2025
Бюджет тизимидаги камчиликлар сунъий интеллект орқали бартараф этилади

07:34 / 21.07.2025
Будапешт: Европа Иттифоқи бюджетининг 20 фоизи Киевга кетади

14:51 / 17.07.2025