Буюк Британия Форс кўрфазига яна бир ҳарбий кемасини юборди

Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучларининг HMS Duncan кемаси Форс кўрфазига кирди. У Эрон билан муносабатлар ёмонлашгани ортидан мамлакат фуқаролик кемаларини муҳофаза қилади, деб хабар қилмоқда BBC.
Шунингдек, HMS Montrose фрегати ҳам айни кўрфазда фаолият юритмоқда. Британия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, фрегат минтақада бўлиб турган муддат мобайнида Ҳўрмуз бўғозида Британия байроғи остида сузган 35та кемага кузатиб қўйган.
Шу билан бирга, Буюк Британия мудофаа вазирининг таъкидлашича, расмий Лондон муаммони дипломатик йўл билан ҳал этишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳўрмуз бўғозида Британия байроғи остида ҳаракатланган Stena Impero кемасини ҳибсга олган эди. У Эроннинг Ҳўрмузгон вилояти Бандар-Аббос портига олиб кетилган.
Stena Impero кемаси билан боғлиқ вазиятни Гибралтар ҳукуматининг 4 июль куни Эрон нефтини ЕИ санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Сурияга етказиб беришда гумон қилинган GRACE 1 танкерини ушланиши билан изоҳлаш мумкин. Теҳрон танкерни қўйиб юборишга чақирмоқда.
Мавзуга оид

22:06 / 25.06.2025
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўлдирилгани тасдиқланди

21:48 / 25.06.2025
Британия совуқ уруш давридан бери биринчи марта ядровий қуролларни самолётларга жойлаштиради

20:59 / 25.06.2025
Исроил–Эрон уруши: хулосалар

20:46 / 25.06.2025