Абдулазиз Комилов Вашингтонда Залмай Халилзод билан учрашди

Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 17 июль куни Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилиб келган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича Махсус вакили Залмай Халилзод билан учрашди.
Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик бўйича мунтазам Ўзбекистон – АҚШ мулоқоти доирасида мазкур мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги сиёсий жараённинг ҳозирги ҳолати ва унинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, дейилади ТИВ хабарида.
Учрашувда Доҳа шаҳрида (Қатар) бўлиб ўтган афғонлараро конференция якунлари қўллаб-қувватланди ва музокаралар кўп йиллик афғон можаросини тинч йўл билан ҳал қилишнинг ягона усули эканлиги тасдиқланди.
АҚШ томони Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган сиёсий жараённи бошлашга кўмаклашиш ҳамда энергетика ва транспорт соҳаларида муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Мавзуга оид

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

18:24 / 31.05.2025
«Кимгадир ёқадими-ёқмайдими, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда давом этамиз» — Абдулазиз Комилов

13:47 / 31.05.2025
«Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди» — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёда 2016 йилгача бўлган муҳит ҳақида

11:53 / 14.04.2025