14:30 / 18.07.2019
9471

Погба «Реал»га ўтмайди. Зидан тан олди

Фото: Getty Images

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан клуб ёзги трансферлар вақтида «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбани сафига қўшиб ололмаслигини тан олди.

Мадридликлар бир неча ҳафта мобайнида ушбу футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб келишди, аммо муваффақиятга эриша олишмади.

Манкунианликлар ушбу футболчиси учун 200 миллион евролик нарх белгилашган, ёзги трансферлар чоғида 6 нафар футболчини харид қилиб улгурган испанлар эса энди бу нархга футболчи сотиб олишолмайди.

Ўтган мавсумда Погба Англия чемпионатида 35 учрашув ўтказиб, 13 гол урган. У шунингдек, Чемпионлар лигаси доирасидаги 9 ўйинда 2 голга муаллифлик қилган.

Бундан аввалроқ, ушбу ҳавбекка «Реал»дан ташқари «Ювентус» томонидан ҳам жиддий қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top