Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия кемаси АҚШ крейсери билан тўқнашишига бир бахя қолди

Фото: Ильдус Гилязутдинов / РИА Новости
Шарқий Хитой денгизида АҚШнинг Chancellorsville ракета крейсери Россиянинг «Адмирал Виноградов» кемаси олдини кесиб ўтди. Россия кемаси зудлик билан манёвр қилиши туфайли тўқнашув олди олинди, деб хабар берди РИА Новости.
Хабарда айтилишича, Chancellorsville кемаси кутилмаганда ҳаракат йўналишини ўзгартирган ва «Адмирал Виноградов» кемаси олдидан 50 метр масофада кесиб ўтган.
Америка кемаси қўмондонлигига норозилик билдирилган, аммо ҳозирча бу воқеа бўйича АҚШ томони ҳозирча изоҳ бермаган.
«Адмирал Виноградов» — қайиқларга қарши улкан кема бўлиб, у апрель ойида «Варяг» крейсери, «Адмирал Трибуц», «Ослябя», «Совершенний» кемалари ҳамда «Игорь Белоусов» қутқарув кемаси ва «Иркут» танкери билан биргаликда қўшма машғулотлар ўтказиш учун Хитой портига келган.
Мавзуга оид

14:08 / 28.07.2025
Мерц ЕИ ва АҚШ савдо битимини олқишлади

07:36 / 28.07.2025
Трамп ёрдам ва ОАВ учун харажатларни қисқартириш ҳақидаги қонунни имзолади

21:49 / 27.07.2025
АҚШ Хитой билан савдо битими тузишга жуда яқин - Трамп

18:30 / 27.07.2025