12:16 / 15.04.2019
12388

«МЮ» Погбанинг минимал нархини аниқлаб олди

Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Поль Погбани қўйиб юбориш ниятида эмас, деб ёзади Marca.

Хабарга кўра, «МЮ» 25 ёшли француз билан шартномани узайтириш истагида. У бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг кейинги мавсум режаларида муҳим ўринга эга.

Бироқ «Реал» ва клуб бош мураббийи Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи Погбани Мадридда кўриш истагида. Полнинг ўзида ҳам «қироллик клуби»га ўтишга мойиллик борлиги айтилмоқда. Шундай шароитда «қизил иблислар» етакчи футболчисини 150 млн евродан камига қўйиб юбормасликка қарор қилганлар.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йилда Манчестерга қайтганида трансфери қиймати ўша вақт учун рекорд қиймат – 105 млн еврога тенг бўлганди. Жорий мавсумда у клубнинг 41та ўйинида қатнашиб, 16та гол урган.

Top