Трамп АҚШ махфий хизмати раҳбарини истеъфога жўнатди – ОАВ

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ махфий хизмати раҳбари лавозимидан Рэндольф Аллесни олди. Бу ҳақда АҚШ маъмуриятидаги расмий шахсларга иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, Трамп Оқ уй раҳбари лавозимини бажарувчи Мик Малвейнига Аллеснинг истеъфосини расмийлаштиришни буюрган. Бироқ Аллес ҳозирча лавозимини эгаллаб турибди.
Оқ уй ва махфий хизмат ушбу ахборотга изоҳ бермаган.
Аллеснинг истеъфосига нима сабаб бўлгани номаълум, бироқ бу яқинда Хитой паспортига ва зарарли дастур сақланган флеш-хотирага эга хитойлик аёл Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго масканига кира олгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Аллес хизматга 2017 йил апрелдан раҳбарлик қилган.
Махфий хизмат АҚШ пуллари қалбакилаштирилишининг олдини олиш ва президент ҳамда бошқа юқори лавозимли шахслар, муҳим ҳукумат ва инфратузилма объектларини қўриқлаш учун жавоб беради. Охирги вақтларда хизмат кибержиноятларни тергов қилиш билан ҳам шуғулланиб келади.
Мавзуга оид

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03 / 19.04.2025
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33 / 19.04.2025
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35 / 19.04.2025