Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Формула-1”: Амалдаги чемпион Хэмилтон Баҳрайн гран-присида ғалаба қозонди

“Формула-1” автопойгасининг мавсумдаги 2-босқичи – Баҳрайн гран-присида амалдаги жаҳон чемпиони, “Мерседес” жамоаси аъзоси Льюис Хэмилтон ғалаба қозонди.
Бу британиялик пойгачининг “Формула-1”даги 74-ғалабаси бўлди.
“Сахир” трассасида ўтган пойгада маррага иккинчи бўлиб Хэмилтоннинг жамоадоши Вальттери Боттас келган. 3-ўринни “Феррари” аъзоси Шарль Леклер эгаллаган.
Етакчи ўнталикдан Макс Ферстаппен (“Ред Булл”), Себастьян Феттель (“Феррари”), Ландо Норрис (“Макларен”), Кими Райкконен (“Альфа Ромео”), Пьер Гасли (“Ред Булл”), Албон, Серхио Перес (“Рейсинг Пойнт”) ўрин олган.
“Мерседес” аъзолари муваффақиятли иштироклари эвазига ушбу мавсумда қаторасига иккинчи марта ғолиблар шоҳсупасининг энг юқори поғоналарини эгаллашди.
Пойганинг 3-босқичи 12-14 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

12:27 / 21.07.2025
Манама ва Тошкент ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилиши мумкин

11:33 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Баҳрайн одам савдоси олдини олиш йўналишида ҳамкорлик қилади

08:00 / 17.07.2025
Баҳрайн банклари Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб этилади

12:01 / 15.07.2025