Андижон вилояти ИИБ бошлиғига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Санжар Жабборов/Фото: ИИБ Матбуот хизмати
Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.
Хусусан, подполковник Санжар Бўронович Жабборов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Санжар Жабборов бундан аввал Олтинкўл тумани ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоят ИИБнинг қатор мансабдор шахслари ҳибсга олингани хабар берилганди.
Мавзуга оид

13:53 / 02.07.2025
Хўжаободда профилактика инспектори пичоқланди. Қотил қидирилмоқда

20:32 / 30.06.2025
Андижонда юк машинаси ёниб кетди

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

16:59 / 23.06.2025