Ravon’нинг Россия бозоридаги улуши 0 фоизга тушиб кетди

Фото: KUN.UZ
Ravon Россияда қаторасига саккиз ойдан бери автомобиль сотмаяпти. Бундан Европа бизнеси уюшмасининг маълумотлари дарак бермоқда.
2019 йилнинг январида компания битта ҳам автомобиль сотмаган, сабаби улар ҳали ҳам савдода йўқ.
Компаниянинг бозордаги улуши 0 фоизга тушиб кетди. 2018 йил якунлари бўйича эса бу кўрсаткич 0,3 фоиз, 2017 йилда - 0,9 фоизни ташкил этганди.
Бундай пасайиш шу билан изоҳланадики, Ravon Россияда автомобилларни сўнгги бор 2018 йилнинг май ойида сотган. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан йўқолиб қолди.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг январь ойида Ravon 1,5 мингга яқин автомобиль сотди, бу эса унга бозорнинг 1,4 фоизини эгаллаш имконини берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2018 йил Россияда нечта автомобиль сотгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда

22:04 / 18.04.2025
Мигрантлар учун рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар келтирди

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

18:03 / 18.04.2025