Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэйга «куйдиргили» мактуб юборган шахсга ҳукм чиқарилди

Фото: Stefan Wermuth/Reuters
Буюк Британияда Олд-Бейли Марказий жиноий ишлар бўйича суди мамлакат бош вазири Тереза Мэйга таҳдид қилган Винсент Поттерни 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилди, дея ёзмоқда The Independent.
Таъкидланишича, 60 ёшли Поттер Мэйга куйдирги спораси (гулсиз ўсимликларнинг ва баъзи бир ҳужайрали жониворларнинг урчиш органи) бўлган мактуб жўнатган. Унга бунга қадар портловчи модда ишлаб чиқаргани туфайли ҳам айблов ҳукми ўқилганди. Газета маълумотларига кўра, у шизофрения (руҳий касалликнинг бир тури) касаллигига чалинган.
«Менинг фикримча, бундай қўрқинчли мактубларни бош вазирга юборган эркак... зудлик билан озодликдан маҳрум қилиниши керак», - деди судья.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан курашадиган вазир тайинланганди.
Мавзуга оид

07:20 / 16.07.2025
Трамп сентябрда Буюк Британияга давлат ташрифи билан келади

07:30 / 15.07.2025
Лондонда Palestine Action ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди

22:37 / 13.07.2025
Британияда самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради

21:22 / 11.07.2025