Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида халқаро конференция ўз ишини бошлади
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Германиянинг IAMO (Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш) илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда “Ипак йўлида жойлашган мамлакатларда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишида ижтимоий – иқтисодий фанларнинг роли” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимлар ўртасида қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг бориши, ер-сувдан фойдаланиш масалалари, иқлим ўзгаришларининг қишлоқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришига таъсири, қишлоқ ҳудудларида меҳнат ресурслари ва уларнинг миграцияси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосида экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича тадқиқот натижалари муҳокамаси ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш конференциянинг асосий мақсадларидандир.
Конференция Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Инновацион ривожлантириш вазирликлари, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Германиянинг IAMO илмий-тадқиқот институти томонидан ташкиллаштирилган.
Мавзуга оид

07:55 / 10.07.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли маблағ ажратилади

10:27 / 09.07.2025
Экинлар уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими ислоҳ қилинади

12:36 / 08.07.2025
Жиззахда қишлоқ хўжалиги ерларининг атиги 40 фоизида экин экилаётгани маълум бўлди

12:34 / 08.07.2025