ИИВ: танишининг 57 минг АҚШ долларини ўзлаштирган “устаси фаранг” ушланди
Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу йил 21 октябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, унда 2014 йил 10 ноябрь куни Чармгарон МФЙда яшовчи Ш.М. таниши Ж.Х.ни уйида унга биргаликда темир олди-сотдиси билан шуғулланишликни айтиб, алдов йўли билан 57 минг АҚШ доллар пулини олиб, берган ваъдасини бажармай, шу кунгача пулларни қайтариб бермаганлиги кўрсатилган. Ш.М. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

08:37 / 26.05.2025