Жамият | 12:50 / 10.10.2018
85709
2 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида мудҳиш ЙТҲ: 7 киши ҳалок бўлди 

Фото: KUN.UZ

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 10 октябр куни соат 06:20 да олинган маълумотга асосан, шу куни соат 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа-Кармана» автомобиль йўлининг 188-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-2» русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «SHAANXI SX» русумли юк машинаси билан тўқнашув содир этган.

ФВВ ахборот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 7 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Ҳалок бўлган фуқаролар:

1. Ғафур Рахматов, 1985 й.т. («Нексия» автомобили ҳайдовчиси).
2. Интизор Жўраева, 1986 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
3. Зарнигор Жўраева, 1991 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
4. Фаёз Шахриёров, 1987 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
5. Асадбек Ғуломов, 2010 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
6. Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).
7. Фирдавс Собиров, 2016 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид