Антарктиданинг энг аниқ харитаси эълон қилинди
АҚШнинг Миннесота ва Огайо штатлари тадқиқотчилари гуруҳи Антарктиданинг юқори сифатдаги энг аниқ харитасини эълон қилди. Бу ҳақда Phys.org портали маълум қилмоқда.
Харита қитъанинг тахминан 14 млн квадрат километр ҳудудини қамраб олган. Энди олимларга Антарктидадаги барча тоғлар ва муз қопламининг сантиметригача маълум.
Бундай юқори аниқликдаги харитани яратиш учун олимлар бир неча миллионта суратни Blue Waters суперкомпьютери ёрдамида қайта ишлашган.
Эътиборлиси, ушбу хаританинг ҳажми 150 терабайтни ташкил қилади.
Мавзуга оид

20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади

10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда

13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди

13:57 / 24.01.2025