Афғонистонда доялар тайёрланувчи марказга ҳужум қилинди

Фото: AP/ Shah Marai
Афғонистонда доялар тайёрланувчи марказга ҳужум қилиниши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жабр кўрган. Мамлакат хавфсизлик кучлари ҳужумни тўхтатишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақда Tolo News телеканали маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, воқеа Нангарҳор вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Жалолободда содир этилган. Жангарилар марказга маҳаллий вақт билан соат 11.30ларда ҳужум қилган. Ҳужум 5 соатча давом этган.
Марказнинг икки ходими ҳалок бўлган. Ҳозирча ҳужумни неча жангари амалга оширгани, улардан нечтаси ўлдирилгани ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Мавзуга оид

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

20:09 / 15.04.2025