03:56 / 14.07.2018
19559

ФИФА президенти: ЖЧ-2018 мусобақа тарихидаги энг яхшиси

Фото: ТАСС

ФИФА президенти Жанни Инфантино Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати мусобақа тарихидаги энг яхшиси эканини таъкидлади. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берди. 

"Ақл бовар қилмайдиган ва маҳлиё қилиб қўядиган жаҳон чемпионати. Мусобақанинг энг бошиданоқ бу ерда эканимиздан ажойиб эмоцияларни кечираяпмиз. Икки кундан кейин эса бунинг энг юқориси бўлади – финал.

Сўнгги йилларда ЖЧ-2018 барча даврлардаги энг яхши мусобақа бўлишини айтганман. Ҳозир мен яна бир бор, бироқ ишонч билан бу мусобақа тарихдаги энг яхши жаҳон чемпионати эканини айта оламан. Мен ушбу мусобақани ташкиллаштириш ва ўтказишга алоқаси бўлган барча инсонларга миннатдорчилик билдирмоқчиман", – деди Инфантино пресс-конференция вақтида. 

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top